Жанубий Корея разведкаси КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг юрак жарроҳлик амалиётини ўтказиши мумкинлигини рад этди. “Yonhap” хабарига кўра, бу ҳақда Миллий разведка хизмати вакили маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, КХДР раҳбарининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар бемаъниликдан бошқа нарса эмас. Разведка жамоатчилиги вакилининг таъкидлашича, Ким Чен Иннинг жарроҳлик амалиёти ўтказгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Қайд этилишича, КХДР раҳбарининг жорий йил бошидан бери оммавий чиқишлари бутун кузатувлар тарихида минимал даражага тушиб қолгани коронавирус тарқалиши билан изоҳланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Иннинг 12 апрель кунги Олий Миллий Мажлиснинг йиллик мажлисида ҳамда 15 апрел кунги Ким Ир Сен таваллудининг 108 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда иштирок этмаганлиги Ғарбий ва Жанубий Корея оммавий ахборот воситаларида КХДР раҳбарининг соғлиғи билан боғлиқ янгиликларга сабаб бўлган эди.
manba: Aniq.uz
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ўсиши бўйича изоҳ берилди
Этнограф аёл: «Эрингиз барвақт ўлишини истамасангиз, унга ёш хотин олиб беринг»
Европа Россияга қарши тўлиқ савдо эмбаргоси жорий этиши мумкин
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
«Энди бизга фақат пахта, ғалла деб юраверадиган ҳокимлар керак эмас» — Шавкат Мирзиёев