Бойсун тумани ҳокимияти балансида бўлган, 2013 йилда ишлаб чиқарилган Captiva-2 русумли транспорт воситаси оператив бошқарув ҳуқуқи билан туман прокуратурасига ўтказиб берилгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Мазкур хабар Бойсун тумани ҳокими қарорига асосан ҳавола қилинган ва мазкур қарор e-qaror.gov.uz сайтида чоп этилган.

Аммо Сурхондарё вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, Бойсун тумани прокуратурасига хизматда фойдаланиш учун ушбу русумдаги транспорт воситаси бириктирилмаган.
Шунингдек, вилоят прокуратураси ёлғон хабар тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгилангани ҳақида яна бир бора эслатиб ўтмоқда.
Тасодифий хабарлар
Қирғизистонда давлат тилини билмаган амалдорлар жаримага тортилади
«Ўзгидромет» байрам кунлари учун яхши хабарни эълон қилди
Наманганда кучли ёмғир кўприкни қисман емириб юборди
Ўзбекистонда коронавирусни йўқ қиладиган комбинезон ишлаб чиқарилди
Наманганда калтакланган ўқувчи ишини Прокуратура назоратга олди