Давлат статистика қўмитаси 2020 йил давомида қанча ўлим ҳолати қайд этилгани бўйича статистик маълумотларни тақдим этди. Унга кўра июль ойида нисбатан энг кўп, яъни 17 минг 396 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Йил бошидан июль ойигача 6 ой давомида 92 минг 26 та ўлим ҳисобга олинган. Ойлар кесимида таҳлил қилсак январь ойида – 11 минг 36 та, февраль – 13 минг 693 та, март – 12 минг 633 та, апрель – 11 минг 613 та, май – 11 минг 792 та, июнь – 13 минг 790 та, июль – 17 минг 396 та вафот этганлар қайд қилинган.
Жорий йилда 6 ой давомида қайд этилган ўлим сони 2019, 2018 йиллардаги 6 ой кўрсаткичига нисбатан ҳам юқори бўлган. Ўзбекистонда 2018 йил 6 ой давомида 75,6 минг, 2019 йилда шунча вақт мобайнида 75,8 мингта ўлим ҳолати ҳисобга олинган.
Тасодифий хабарлар
Иккиюзламачи сиёсатчилар фактларни ўзгартира олмайди – Хитой ТИВ Трампга жавоб қайтарди
Давлат солиқ қўмитаси Расул Кушербаевни судга берди
Ўзбекистонда 30 кишигача одам билан тўйлар ўтказиш бошланди
Инсоният келажаги учун ҳалокатли таҳдид номи маълум бўлди
Ўзбекистонда 7 ой ичида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди