Телефонимда психиатр пайдо бўлди

Телефонимда психиатр пайдо бўлди

Бизнинг овозимиз бизнинг шахсиятимиз, кайфиятимиз ва суҳбатдошга бўлган муносабатимиз ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин.

Яқинда Дания Технология Университети (DTU) олимлари нутқ инсоннинг руҳий саломатлиги ҳақида маълумот бериши ва руҳий касалликлари бўлган инсонларни даволашда ёрдам бериши мумкинлигини тасдиқлади. У қандай ишлайди?

Биполяр бузулиш (маник-депрессив касаллик деб ҳам аталади) билан оғриган беморларни даволовчи психиатрлар беморнинг кайфиятини улар билан гаплашиш ва овозини тинглаш орқали аниқлашлари мумкин. Улар руҳий тушкунлик, мания ва оддий руҳий ҳолатни ажрата оладилар. Ушбу маълумотларга асосланиб, университет тадқиқотчилари касалхонадаги ҳамкасблари билан биргаликда инсоннинг овозидан рақамли маркер сифатида фойдаланиб, руҳий ҳолат сифатини баҳолаш мумкинми ёки йўқлигини текширдилар. Яъни улар одамнинг руҳий ҳолатини овозли ёзувлардан баҳолашга ҳаракат қилишди.

«Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, биполяр бузилиш билан оғриган беморларни овозли таҳлил асосида соғлом одамлардан ажратиш ҳақиқатан ҳам мумкин», – дейди Дариус Роҳани (Darius Rohani), Дания Технология Университети Тиббиёт технологиялари бўлими доктори.

Узоқ вақт давомида тадқиқотчилар мобил илова ёрдамида телефон суҳбатларини таҳлил қилишди. Улар чуқурлик, овоз баландлиги, тезлик ва баландликнинг аудио таҳлилларини амалга оширдилар. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, биполяр бузуқлик билан оғриган беморларни соғлом одамлардан ажратиш мумкин. Бундан ташқари, агар касалликка чалинган бемор икки ҳафта давомида сунъий интеллект ёрдамида ўрганилса, унда касалликнинг кучайиши, депрессив ёки маник ҳолатга ўтиш даврини тахмин қилиш мумкин. Яъни, шахсий хатти-ҳаракатларни ўзлаштирган ҳолда модель яратиш ва рецедивни аниқлашга мўлжалланган дастур яратиш мумкин.

Ҳозирги вақтда тадқиқот фақат назарий қизиқиш уйғотган холос. Маҳаллий ва хорижий тиббий иловалар орасида ушбу мавзу бўйича фойдаланишга тайёр ишланмалар мавжуд эмас. Бироқ, улар тез орада пайдо бўлишига ишонч бор.

×