Нуршод Худойбердиев Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Тайинловга қадар у 2019 йил март ойидан бошлаб 5 йил давомида Мингбулоқ туманига ҳокимлик қилган. У президент Шавкат Мирзиёев раислигида 17 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли лавозимидан озод этилган 10 нафар ҳокимдан бири бўлганди.
18 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда Нуршод Худойбердиев туман фаоллари билан хайрлашиб, “Навқирон даврим шу ерда ўтди. Бақир-чақир қилган пайтларим бўлгандир, лекин ҳеч кимга ёмонлик қилмадим. Мингбулоқдан кетиш мен учун оғир, жуда оғир”, деб айтганди.
Вилоят ҳокимлининг хабарида айтилишича, у 2024 йилнинг август ойига қадар туман ҳокими бўлиб ишлаган.
Нуршод Худойбердиев меҳнат фаолияти давомида Наманган вилояти “Сувназорат” инспекциясида турли вазифаларда ишлаган. 2015—2016 йилларда Мингбулоқ тумани Зардарё ирригация тизими бошқармаси бошлиғи бўлган. 2016—2017 йилларда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2017—2019 йилларда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган.
7 август куни Мингбулоқ тумани ҳокими этиб Аҳрор Мансуров тайинланган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда ноқонуний қурилаётган “дом” майдони чўкиб кетди
Ҳокимни судга берган тадбиркор ўлик ҳолда топилди
Олий суд биносида 66 ёшли фуқаро вафот этди
Фоҳишаларни интернетда реклама қилиб келган блогер ушланди
Алкоголь истеъмоли бўйича дунё рейтинги эълон қилинди. Унда Ўзбекистон нечанчи ўринда?