Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифасини топширди.
Давлат раҳбари соҳага масъул «Ўзавтосаноат» АЖ раиси Шавкат Умурзоқовга ишлаб чиқаришни ошириш ва аҳолининг талабини тўлиқ қондириш бўйича тинимсиз ишлаши шартлигини айтди.
— Жаҳонда микрочиплар ишлаб чиқариш ва халқаро логистика билан боғлиқ муаммолардан келиб чиқиб янги ёндашув ва ечимлар топиш зарур. Умуман, машинасозлик тармоғи саноатнинг “драйвер” соҳаларидан бири бўлиши керак, — дея таъкидланди президент.
Шунингдек, Ш.Умурзоқов зиммасига бир ҳафта муддатда автомобиль савдосида очиқ-ошкора ва инсон омилидан холи тизимни йўлга қўйиб, сунъий навбатлар ва коррупцион ҳолатларни таг-томири билан йўқ қилиш учун шахсий жавобгарлик юкланди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги назорат пункти яна 4 ойга ёпилди
«Tashkent City»даги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди (фото)
Ўзбекистонда 8 июнь куни 109 кишида коронавирус аниқланди, 3 киши соғайди. Бир бемор вафот этди
Наманганда юк автомобили ағдарилиб кетди
Қуёшнинг «кулиши» — яхшиликка эмас...