Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси аъзоси Карим Бензема уни террорчилик ташкилотига алоқадорликда айблаган Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманинни судга бермоқчи. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.
Бенземани ижтимоий тармоқда Ғазо халқини қўллаб-қувватлаш маъносидаги пости учун Франция Ички ишлар вазири Дарманин футболчини “Мусулмон биродарлар” террор ташкилоти билан алоқаси борлигини айтганди.
Хусусан, ички ишлар вазири футболчининг террорчилик ташкилоти билан алоқаси борлигини кўрсатувчи белгиларни айтиб ўтди. Сабаблар қаторида футболчининг терма жамоа билан Франция мадҳиясини куйлашдан бош тортгани, ижтимоий тармоқларда мусулмонларни қўллаб-қувватловчи постлари кўрсатилган.
Футболчи, шунингдек, Европарламент аъзолари Надин Морано ва Френк Тапирони судга беришни режалаштирмоқда. Морано спортчини “ҲАМАС ташвиқотининг элементи” деб атаган, Тапиро эса Бенземани террорчиларга алоқаси борлгини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг “Ницца” клуби аъзосига Фаластинни қўллаб-қувватловчи пости учун жазо қўлланилганди. Бу борада Германия чемпионатида тўп тепувчи футболчиларга ҳам огоҳлантиришлар берилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонга 20 млрд сўмлик тилла буюмларни олиб ўтган шахслар ушланди
Ҳажга борган 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди
Жаҳоннинг энг кучли қуролли кучлари рейтинги янгиланди
"Шоколадда чўмиладиган яланғоч қизлар": Намангандаги рестораннинг беҳаё рекламаси тарқалди (ВИДЕО +18)
Асаларининг 71 та янги тури кашф қилинди