Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида ЙПХ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмай, жанжал чиқарган ҳайдовчига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Яккабоғ туманида ЙПХ ходимлари ва қонуний талабга бўйсунмаган Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси ўртасида зиддиятли вазият юзага келганлиги ҳамда атрофда бўлган айрим шахслар ходимларнинг хизмат вазифасини бажаришга ҳалақит берганлиги ҳолати бўйича тўпланган ҳужжатлар кеча, 16 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди томонидан ўрганиб чиқилган.
Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1990 йилда туғилган Н.Х.нинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси 1-қисми ҳамда 195-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб топилиб, унга нисбатан 14 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шунингдек, 1985 йилда туғилган Ф.У. ҳамда 1987 йилда туғилган А.Б.нинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб топилиб, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 3 баравари миқдорида (810.000 сўм) жарима жазоси тайинланди.
Тасодифий хабарлар
Навоийда раҳбар аёл фожиаси: эр хотинини нега ўлдирганини айтди (видео)
Россияда ўйинчоқ тўппонча билан рақсга тушган ўзбекистонлик 5 ойга қамалди
Россия-Укриана урушига аёллар аралашди. Туркия биринчи хоними бутун дунёга мурожаат қилди
10 нафар “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди
50 минг сўм туфайли юз берган жанжал одам ўлими билан якунланди