5 февраль куни олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф Қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, етакчилар ҳузурида қуйидаги икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтган:
- Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026-2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
- Ўзбекистон – Покистон Ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш тўғрисида битим;
- Ўзбекистон – Покистон ҳудудлараро форумини ташкил этиш тўғрисида шартнома;
- Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимга янги товарлар рўйхатини киритиш ҳақида баённома;
- Порт хизматлари ва чегирмалар тақдим этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Кончилик ва геология соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Фармацевтика маҳсулотларини назорат қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Тўқимачилик ва тикувчилик саноатида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Рақамли ва ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Буюк Бобурийлар сулоласининг илмий-маърифий, маданий ва меъморий меросини асраш, ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилиш тўғрисида битим;
- Спорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Экология ва табиий офатлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Фавқулодда вазиятларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида шартнома;
- Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва янги психоактив моддалар ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги келишув;
- Ўзбекистондан Покистонга истеъмол қилиш учун янги узилган олма, анжир, лимон ва аччиқ қалампир экспорти учун фитосанитария талаблари тўғрисида баённома;
- икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида “йўл харитаси”.
Шунингдек, Ўзбекистон – Покистон экспертлар кенгашини ташкил этиш, Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан Покистон Саноат ва ишлаб чиқариш вазирлиги ҳузуридаги Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бошқармаси, Термиз шаҳри ҳокимлиги ва Пешовар шаҳри маъмурияти, Самарқанд шаҳри ҳокимлиги ва Исломобод шаҳри маъмурияти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Исломобод стратегик тадқиқотлар институти, Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Пешовар университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Шавкат Мирзиёев давлат ташриф билан Покистон бўлиб турибди. Ўзбекистон етакчиси ташриф доирасида “Глобал саноат ва мудофаа ечимлари” компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюриб, Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони – Қуролли кучларнинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир билан учрашув ўтказгани ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дорни қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Покистон Бош вазирининг қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф тор доирада музокара ҳамда олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказди ва Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент ва янгидан барпо этиладиган боғга Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини бериш маросимида қатнашди.
Тасодифий хабарлар
«Толибон» аёллар учун навбатдаги чекловни жорий этди
Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаби собиқ бошлиғи Тўлқин Қосимов вафот этди
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини табриклади
Сеул КХДРни ҲАМАСга қурол етказиб беришда айблади
Apple ўзи бошқариладиган автомобиль ишлаб чиқаради