Москва АҚШнинг янги Президенти ким бўлишидан қатъи назар, у билан ишлашга тайёр. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълумот берган.
"Президент Путин Америка халқининг ҳар қандай танловини ҳурмат қилишини ва АҚШнинг янги Президенти ким бўлса ҳам, у билан ишлашга тайёрлигини бир неча бор таъкидлади", деган Песков.
Матбуот котиби АҚШнинг навбатдаги Президенти билан алоқалар ўрнатиш ва мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга умид билдирган.
Аввалроқ, Россия раҳбари АҚШнинг келажакдаги қарорлари "мувозанатли" бўлишига умид билдирганди.
Маълумот учун, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига асосий даъвогарлар демократ Жо Байден ва амалдаги Президент, республикачи Дональд Трамп.
7 ноябрь куни Американинг етакчи оммавий ахборот воситалари “ABC News”, CNN, AP ва NBC сайловларда демократ Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Натижалар ҳали расман эълон қилинмаган.
Тасодифий хабарлар
Миср ҳукумати мактабларда ниқоб ўрашни тақиқлади
Наманганда валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Уюшган жиноий гуруҳга алоқадор 200 га яқин амалдор ишдан бўшатилди
Зеленский Путинга қарши коалиция тузишга чақирди
Тадбиркор муаммосини ҳал қилмаган ҳокимларнинг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқилади