Буюк Британиялик 65 ёшли Иэн Пейтон салкам 1,3 тонна оғирликдаги улкан қовоқ етиштириб, янги Гиннесс рекордини ўрнатди. Бу ҳақда UPI хабар берди.
Қайд этилишича, эркак Беркширдаги гигант сабзавотларни тортиб кўриш маросимида янги жаҳон рекордини қайд этган. Сабзавот Пейтон ўтган йили эгизак акаси Стюарт билан биргаликда етиштирган аввалги рекордчидан деярли 17 кг оғирроқ чиққан. Улкан қовоқнинг вазни бегемот оғирлигига тенг, айланаси эса 6 метрдан ошган.
Боғбон ўсимлик парвариши учун кунига 6 соатгача вақт ажратган ва ҳар куни 500 литрга яқин сув сарфлаган. Энг фаол ўсиш даврида қовоқ бир суткада 20 кг гача вазн тўплаган. Бу йил Пейтон илк бор гигант сабзавотни мустақил равишда етиштирган, чунки унинг акаси 50 йиллик биргаликдаги севимли машғулотдан сўнг нафақага чиқишга қарор қилган.
Рекордчи сабзавот Хэмпшир графлигидаги фермага кўргазмага қўйилган. Намойиш якунлангач, у чорва молларига ем сифатида берилади. Фермернинг ўзи эса аллақачон 2,6 мингдан ортиқ уруғ йиғиб олган ва келгусида оғирлиги 1,36 тоннадан ошадиган қовоқ етиштиришни режалаштирмоқда.
Тасодифий хабарлар
Буни билармидингиз? Жинлар илон шаклига кириш имконига эга
Трамп Россияга қарши санкцияларни бекор қилмайди – Дмитрий Медведов
1 сентябрдан барча давлат боғчаларига тўлов нархи қимматлашади
ОАВга дронлардан фойдаланишга рухсат берилади
Шавкат Мирзиёев ҳафта бошида Бокуга боради