Монополияга қарши курашиш қўмитаси Президентнинг “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага қўйди.
Ушбу қарорга мувофиқ 2022 йил 1 июлдан бошлаб:
аэропортлар, йўл қурилиш, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, иссиқлик таъминоти, нефть маҳсулотларини сотиш ва бошқа соҳалардаги корхоналарнинг давлат улушларини босқичма-босқич хусусий секторга сотилиши;
рангли металларнинг парчалари ва чиқиндиларини сотиб олиш, қайта ишлаш, сотиш ва тайёрлаш фаолияти билан хусусий сектор шуғулланиши мумкинлиги;
2022-2026 йилларда хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш орқали мавжуд монополияларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлаш таклиф қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси икки ойлик муддатда табиий монополиялар инфратузилмаларидан хусусий секторни тенг-шароитларда фойдаланишини таъминлаш мақсадида табиий монополия соҳаларини тартибга солиш ҳамда асосий фаолият тури табиий монополия бўлмаган субъектлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги тартиб ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Қарор иловасида кўрсатилган тегишли вазирлик ва идоралар икки ой муддатда:
иловада кўрсатилган фаолият турлари билан барча хўжалик юритувчи субъектларга эркин шуғулланишини таъминлашга қаратилган “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш белгиланди.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Тасодифий хабарлар
“UzAuto Motors” ONIX ва бошқа янги моделларни ишлаб чиқаради
Энди тадбиркорлик учун берилган ерлар хусусийлаштирилиши мумкин
ДХХ Наманганда “Калашников” автоматини сотаётган шахсни ушлади
Роналду 780 минг долларлик соат ясатди (видео)
Россияда ушланган шахс Ўзбекистонга олиб келинди