Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Исроил ҳукуматидан Ғазо секторида геноцид ҳаракатларига йўл қўймасликни талаб қилди. Шунингдек, ташкилот Фаластин ҳудуди ва босиб олинган Ғарбий Соҳил бўйлаб “этник тозалаш”дан хавотирда эканини билдирган. Бу ҳақда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бюросига таяниб, “Аl Jazeera” хабар берди.
Бюронинг геноцидни тўхтатиш бўйича талабномаси жорий йилнинг 18 май куни эълон қилинган. Унга кўра, 2025 йилнинг май ойидан буён Исроил томонидан Ғазо секторида Халқаро гуманитар ҳуқуқнинг жиддий бузилишига йўл қўйилган. Бу эса ташкилот томонидан кўп ҳолларда уруш жиноятлари ва бошқа вахшийликларга олиб келиши мумкин деган хулосага келинган. Глобал миқёсдаги ташкилотлар, жумладан, БМТ қошидаги Геноцид бўйича халқаро ҳуқуқшунослар ассоцациясининг якуний хулосаларида Исроилнинг кичик анклавга қарши ҳужумлари инсониятга қарши геноцид эканлиги қайд этилган. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти эса Ғазода бир йил ичида 73 мингга яқин инсон ҳалок бўлганини маълум қилган.
Баёнотда қўшимча қилишича, Исроил армияси гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилган ва баъзи ҳужумлари ҳарбий нишонларга қаратилган бўлса-да, бу ҳаракатларнинг аксарияти ноқонуний деб топилган.
Халқаро экспертлар жорий йилнинг апрель ойида Исроилнинг Эрон билан ўт очишни тўхтатиш келишуви имзоланганидан сўнг Ғазо секторини бомбардимон қилиш тезлашгани ҳақида огоҳлантирди. Зўравонлик ҳолатлари айниқса Ғарбий Соҳил ҳудудларида авж олган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда қуролга рухсатнома олиш тартибига ўзгартириш киритилди
ФВВ аҳолини сел хавфидан огоҳлантирмоқда
Қозоғистондан Ўзбекистонга қатнов вақти қисқариши кутилмоқда
ДХХ Бекобод шаҳар ҳокимлиги бош мутахассисини қўлга олди
Россияликларга банк карталари учун Ўзбекистонга бориш таклиф қилинмоқда