Барча қонунларимизнинг асоси инсонпарварлик мезонлари ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунининг асосини ҳам инсонпарварлик принципи ташкил этиб, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди.
Жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишини олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинлашини ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораллари кўлланилиши мумкин.
Шу билан бирга конунчиликнинг инсонпарварлик принципи шахсни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишда ҳам намоён бўлади.
Ушбу ҳуқуқий институтнинг моҳияти ва бундан кўзланган мақсад маҳкум ўзига нисбатан тайинланган жиноий жазони ўташ тартиб қоидаларига риоя этиб келаётганлиги ва тузалиш йўлига ўтганлигини исботловчи наъмунали хулқ атвори унинг ушбу жазони тўлиқ ўтамасдан туриб ҳам кўзланган натижани беришига жамият ва давлатнинг ишончи комил бўлиши унинг келажакдаги ўташи лозим бўлган жазони ўташдан шартли равишда озод қилишда ифодаланади.
Хусусан Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунининг 73-моддасида “Озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкин.
Шахс ижро этилмаган қўшимча жазодан ҳам озод қилиниши мумкин. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкум:
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини; муддатининг камида ярмини;
б) оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо
в) ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин” деб кўрсатиб ўтилган.
Ушбу модда мазмунига кўра шахс содир этган жиноятининг оғир-енгиллиги ва суд томонидан тайинланган жазони наъмунали ўтаганлиги, мехнатга халол муносабатда бўлиб келганлигини, мехнат жамоси ёки унинг яшаш жойидан берилган ижобий тавсифномаси асосида жазо ижросини назорат қилувчи органнинг тақдимномаси, корхона, муассаса, ташкилотнинг ёки маҳкумнинг илтимосномаси асосида жазо ижро этилаётган ҳудудаги суд томонидан кўриб чиқади.
Жазодан шартли равишда озод қилиш ҳақида келтирилган тақдимнома ёки илтимосномани кўриб чиқаётган суд махкумнинг ижобий тавсифланганлигини, жазони ЖКнинг 73-моддаси 2-қисмидаги муддат давомида ҳақиқатда ўтаганлигини ва бошқа ҳолатларни атрофлича ўрганиб чиқиб маҳкумни тайинланган жазодан шарптли равишда озод қилиш ҳақида ажрим чиқаради.
Жиноят кодексининг ушбу нормасига асосан жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди томонидан ҳам 2021 йил 17 декабрь куни 14 нафар шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 73-моддаси қўлланилиб уларга тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Наргиза Шарипова,
ЖИБ Наманган туман
судининг судьяси
Шохрух Сиддиқов,
судья ёрдамчиси
Тасодифий хабарлар
Маккада ўғрилик қилгани айтилаётган ўзбекистонлик аёлларнинг боши олиниши ҳақида овозли хабар тарқалди
Дам олиш кунлари қаттиқ иссиқ бўлади
Коронавируснинг ўта юқумли штамми яна бир давлатда аниқланди
Бугун Ўзбекистон Президенти 63 ёшни қарши олди. Шавкат Мирзиёев ҳақида нималарни биламиз?
Сирдарё - Косонсой сен билан!