“Ақлвой” телеканалида кичик ёшдаги болалар учун номаъқул бўлган саҳналар эфирга узатилди. Натижада, бутун телеканал ижодкорлари танбеҳ олди. Бу ҳақда телеканал маъмурияти хабар берди.

Қайд этилишича, сўнгги кунларда “Ақлвой” телеканали орқали намойиш этилган “Шаҳризода. Айтилмаган ҳикоялар” ва “Арт-Одиссей” мультсериалларидаги 2та лавҳа кенг жамоатчилик орасида катта муҳокамага сабаб бўлди.
⠀
“Афсус билан шуни тан оламизки, болаларда янгиликка интилиш, уларни жаҳон маданий мероси билан таништириш, атроф-муҳитни ўрганишга қизиқиш уйғотишга қаратилган контент танланганига қарамай, унинг ичида кичик ёшдаги болалар учун номаъқул бўлган саҳналар инсон омили сабаб эфирга узатилган.
⠀
Шуни маълум қиламизки, “Ақлвой” телеканали ҳар жиҳатдан ҳали жуда ёш ва жорий йилнинг 22 мартидан бошлаб тест режимида эфирга узатиб борилмоқда. Том маънода каналимиз энди оёққа турмоқда. Йўл қўйилган хатолар, албатта, каналимизнинг келгусида эҳтиёткорликка амал қилишига, унинг янада яхшиланиши, қизиқарли ва фойдали бўлишига туртки бўлади.
⠀
Ушбу йўл қўйилган хато бўйича бутун канал ижодкорлари керакли танбеҳни олди. Улар яна бир бор Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни уларнинг соғлиғига зиён етказувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш” тўғрисидаги қонун талаблари билан таништириб чиқилди ва ушбу қонунбузилиш ҳолатларида интизомий жазо қўлланиши ҳақида огоҳлантирилди”, дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, контент назорати кучайтирилиши учун телеканалга қўшимча ходим ишга олинади.
⠀
Келажакда юқоридаги каби хатоларга йўл қўймаслик учун дубляж билан шуғулланаётган компаниялар билан қўшимча келишувлар амалга оширилган.
“Энди уларга маънавиятимизга зид бўлган лавҳалар ҳақида маълумот бериб туриш мажбурияти топширилади”, дейилади телеканал изоҳида.
Тасодифий хабарлар
Ko‘chmas mulk bo‘yicha bitimlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish uchun yangi narxlar belgilandi
Қонун ижодкорлари ҳали ҳам «ухлаб» ўтирибди. Шавкат Мирзиёевнинг Сенат ялпи мажлисидаги нутқи (тўлиқ матн+видео)
Диққат! Супер-контракт нархлари эълон қилинди
Россияга қарши санкциялар зарари ўзбек сўмига юкланяптими? Марказий банк изоҳ берди
Баҳодир Жалолов Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди