Аёл кунига 2-3 марта тез тиббий ёрдам чақиради, операторларнинг ҳаммаси уни таниб қолган, дейди колл-марказ бўлими мудири Насиба Маҳмудова.
“Тез тиббий ёрдамга бўладиган ҳар бир чақириқ қайд этиб борилади. Шундай беморлар борки, уларнинг кимлиги ва қандай касаллик безовта қилаётганлиги ёд бўлиб кетган кишига.
Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи аёл 522 маротаба тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган. 60 га яқин мавжуд операторларнинг барчаси бу аёлни таниб қолишган. Сабаби у ҳар куни 2-3 бор чақириқни амалга оширади.
Баъзи беморларга тез тиббий ёрдам муҳим ҳолатлардагина чақирилиши кераклигини тушунтирсангиз, улар бизнинг фаолиятимиздан норози бўлишади”, – дея Насиба Маҳмудованинг сўзларини келтирмоқда 28 декабр кунги пресс-турда қатнашган Kun.uz мухбири.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимовнинг сўзларига кўра, янги йилда тез тиббий ёрдамга чақириқлар сони кескин ошади.
“Ҳеч кимга сир эмаски, Янги йилда тез тиббийга чақириқлар сони кескин ошади. Улар асосан икки ҳолатда: пиротехника воситаларидан куйиш ҳамда интоксикация, яъни кўп овқат истеъмол қилиш натижасида организмнинг ҳазм тизимида муаммолар юзага келиши (бўкиб қолиш) натижасида келиб чиқади.
Шунга мос равишда пойтахтда бош марказ, ҳудудларда 13 та марказлар ҳамда 180 та суб марказлар ишга шай ҳолатда туради ва кун-у тун фаолият кўрсатади.
Ўт пуфаги ва ошқозон-ичак тизимида муаммоси бор беморлар байрам кунлари таомланиш режимига амал қилишлари ва ортиқча овқатланишдан эҳтиёт бўлишлари лозим”, – дейди шифокор.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 1-синфга қабул қачондан бошланиши эълон қилинди
Намангандаги иккита ЙТҲда 3 киши вафот этди, яна 8 киши оғир тан жароҳатланган
Яна хушхабар: Наманганда 4 нафар, Жиззахда эса барча беморлар буткул соғайди
Андижонлик тадбиркор МИБ ходимига бензин сепиб, ёқиб юборишга уринди (видео)
Namanganda 18 yoshli qiz attraksionda jarohatlanib vafot etdi