Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ янгиликлар, тайёргарлик жараёнларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистонда бу йилги тест синовлари ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин.
Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаевнинг сўзларига кўра, Давлат тест маркази томонидан тестларни ўтказиш бўйича икки хил сценарий устида ишланмоқда.
Улар:
- тест синовларини анъанавий шаклда катта сиғимли биноларда ўтказиш;
- пандемия шароитида тест синовларини 2020 йилдаги каби очиқ майдонларда ўтказиш.
Маълум қилинишича, тест синови ўтказиладиган жойлар танланади ва режа-чизмалари тайёрланади.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, 50,4 минг абитуриент учун мўлжалланган 103та ёпиқ бино, 60,5 минг абитуриентга мўлжалланган 66та стадион ва хиёбон тайёрланяпти.
Тасодифий хабарлар
Пахта терими қанчадан тўланиши маълум бўлди
Наманганлик ака-сингил ИИБ ходимлари калтаклаганини иддао қилди. Воқеа қандай бўлганди?
Ўзбекистонга Қозоғистон орқали Россия газини етказиш кўпайтирилади — Путин
Миллий гвардия ва Ички ишлар ҳодимлари фуқароларга газ сепдими?
Наманганда ўзбек-тожик чегараси бўйича музокара ўтказилди