Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон 11 та давлатга қиймати 9 млн. АҚШ долларига 56,8 минг тонна сабзи экспорт қилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йил ёзда сабзи нархи 12 минг сўмгача қимматлашганди.
Сабзи экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,9 минг тоннага кўп.
Ўзбекистон сабзи ва сабзи маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 33,9 минг тонна
- Қирғиз Р. – 19,2 минг тонна
- Россия – 3,2 минг тонна
- Тожикистон – 322,5 тонна
- Беларусь – 10,3 тонна
2021 йилнинг 11 ойида хорижга энг кўп сабзи экспорт қилган ҳудудлар:
- Андижон вилояти – 2,9 млн.
- Тошкент вилояти – 1,2 млн.
- Қорақалпоғистон Р. – 1,2 млн.
- Фарғона вилояти – 917 минг АҚШ доллари.
Тасодифий хабарлар
Жинларнинг ҳам мўминлари, кофирлари бўладими?
Туркияда ўзи билмаган ҳолда қотилга ёрдам берган ўзбекистонлик қамоққа олинди
Тошкентда 5 нафар талабанинг мурдаси топилди
Ўзбекистон яна янги рейтингда, бу сафар нима бўйича?
Ўзбекистонда ҳафта охирида қор ёғиши мумкин. Водийдан ташқари