Тошкент вилояти Оққўрғон туманида ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Айтилишича, улар газ печкадан фойдаланишган.
Ҳозирча бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий маълумот бермади. Мазкур фожиа бир неча кун олдин содир бўлгани таъкидланмоқда.

Маълум бўлишича, ушбу турдаги печларга газ қувурларини улаб уйни иситиш хавфсизликка кафолат бера олмайди. Лекин қишлоқ жойларда асосан шу усулдан фойдаланишади.
Шунингдек, чироқ ўчиши ва газ йўқлиги оддий ҳолга айланган кўплаб уйларда шундай печлар ва таппию кўмирлардан фойдаланиш урфга кирган. Шунинг учун ҳам одамлар совуққа қайғурганидан хавфсизлик қоидалари ҳақида унутадилар.
Тасодифий хабарлар
“Жуда катта уруш бошланиши мумкин”. БМТ инсониятни огоҳлантирди
Ўзбекистонга олиб келинган “сovid-19”га қарши вакциналар бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиохабарларга муносабат
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 15 нафарга етди
Эртага қандай об-ҳаво бўлиши айтилди
Тошкентда ноқонуний қурилаётган “дом” майдони чўкиб кетди