Шимолий-Қозоғистон вилоятида 33 нафар ўқувчи ҳомиладор бўлди. Улардан 9 нафари 16 ёшга ҳам тўлмаган. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.
Бутурдаги маълумотлар дарҳол тиббий муассасалардан полиция бўлимига юборилади. У ерда қизларнинг шерикларини жавобгарликка тортиш масаласи ҳал қилинади.
Вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳининг ўта муҳим топшириқлар бўйича катта инспектори Саиран Саркеновнинг сўзларига кўра, бу йил рўйхатга олинган балоғатга етмаганларнинг ҳомиладор бўлишининг барча ҳолатларида улар шериклари жиноий жаворгарликка тортилмаган, чунки улар ҳомиладор қизларга тезда уйланишган.
Полиция ходимининг сўзларига кўра, вилоят мактабларида жинсий тарбия бўйича ўқув машғулотлар олиб борилмоқда, ота-оналари билан ишлар ташкил этилган, аммо бундай ҳолатлардан қочиб бўлмаяпти.
Бироқ ўтган йилга нисбатан қизларнинг эрта ҳомиладорлиги билан боғлиқ вазият бироз яхшиланди. Ўтган йилнинг шу даврида 16 ёшгача бўлган қизларнинг ҳомиладорлик ҳолати 14 та, вояга етмаганларнинг 39 та ҳомиладорлиги қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёр
Жанубий Корея ҳам Telegram’га қарши даъво қилмоқда
“Эртуғрул” сериалига қарши фатво берилди
Наманганда дўкондан 1 миллион сўмдан ортиқ кийим ўғирлаган аёл “самосуд” қилинди (видео)
«Самарқанд йўлида Фура юк машинасида ёнғин чиқди» сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан ФВВнинг муносабати