Россия разведка хизматлари "Крокус Сити Ҳолл" концерт залида содир бўладиган теракт ҳақида олдиндан билган. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов маълум қилди.
“15 февралда Россия тайёргарлик ҳақида билган. Бу маълумотлар гуруҳнинг Суриядаги разведка бўлими орқали ўтган. У ердан Москвага етган. Улар ғалати тарзда ҳаммаси кутилмаганда содир бўлди деб эртак айтишмасин”, дейди Буданов Стратегик коммуникациялар бўйича учинчи халқаро форумдаги чиқишида.
Бош разведка бошқармаси раҳбарининг сўзларига кўра, Кремль ҳужумчилар қаердалиги ва Россияга қайси икки давлат орқали етиб боришини билган.
“Нега улар бунга рухсат беришганига бир нечта вариант бор. Биринчиси, уларнинг одати бўйича, ҳозирда бир нечта амалдорларни олиб ташлаш учун “тўсиқлар” ўртасидаги кураш. Яна бир эҳтимол, улар содир бўладиган воқеалар кўламини етарлича баҳоламаган. Улар бу кўпроқ маҳаллий бўлади, деб ўйлашди ва ҳамма нарсада Украинани айбламоқчи бўлишди”, дейди Буданов.
Кремль терактда қидираётган “Украина изи” ҳақида гапирар экан, Буданов Россия расмийлари “Крокус”да содир бўлган воқеалар версияларини аллақачон уч марта ўзгартирганини таъкидлаган.
“Бу бемаънилик. Айтганча, агар биз бу оғриқли масалага тўхталадиган бўлсак, гарчи бу душман бўлса ҳам, мен тинч аҳолига қарши террорчилик ҳаракатларини маъқулламайман”, дейди Бош разведка бошқармаси раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) раҳбари Александр Бортников жорий йилнинг 22 март куни Москва яқинидаги "Крокус Сити Ҳолл" концерт залида юз берган қуролли ҳужумда Украинани айблаб чиққанди.
Тасодифий хабарлар
Buxoroda “GAI” viloyat sudida ham parda masalasida yutqazdi
10 ёшли қизини сотмоқчи бўлган она қамалди
Теҳрон Вашингтонни жиддий огоҳлантирди – Axios
Саудияда эрта никоҳ тақиқланди
Ижтимоий тармоқдаги рекламадан солиқ тўланадими?