Трамп Си Сзинпинни "қотил" деб атади.
"Хитой коронавируснинг пайдо қилгани учун бутун дунёга 60 триллион доллар товон тўлаши керак бўлади. Мен биламан, Хитойнинг бу компенсацияларни тўлаш учун етарли маблағи йўқ. Лекин бутун дунё шу касалликнинг кетидан 60 триллион долларга яқин зарар кўрди. Шу сабаб товон тўлаши керак деб ҳисоблайман" — деди АҚШнинг собиқ президенти.
Собиқ президентнинг сўзларига кўра, Хитой дунёга даҳшатли офат келтирган. Шу билан бирга, сиёсатчи ўз сўзларини тасдиқловчи ҳеч қандай далил келтирмаган.
"Улар бу касалликни олдини олиш учун энди нимадир қилиши керак. Келтирган бу офатнинг охири йўқдек", — деди Трамп.
Трамп Си Сзинпинни «қотил» деб атаган журналистнинг сўзларини қўллаб-қувватлади.
“У қотил, лекин пандемия бошланишидан олдин Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Сзинпин билан жуда яхши муносабатда бўлганман" — деди собиқ президент.
Тасодифий хабарлар
Қўқонда 14 ёшли ўсмир тенгдошларининг калтаклаши оқибатида вафот этди
Пойтахт ИИББ тизимида тўрт мансабдор лавозимидан озод этилди
Яқин қариндошларнинг ишончномасиз автомашина бошқаришига қачондан рухсат берилади?
Наманганда 84 ёшли бемор коронавирусдан соғайди
Андижондаги боғчада болаларни калтаклаган тарбиячи ишдан олинди