КХДР собиқ етакчиси Ким Чен Ир вафотининг ўн йиллиги муносабати билан 11 кунлик мотам эълон қилинди.
Шимолий Корея расмийлари КХДР собиқ етакчиси Ким Чен Ир вафотининг ўн йиллиги муносабати билан ўтказилган 11 кунлик мотам чоғида аҳолига кулиш, туғилган кунни нишонлаш, яқинларини дафн этиш ва баланд овозда йиғлашни тақиқлади, деб хабар берди РФА.
Қайд этилишича, мотам пайтида маҳаллий аҳоли бўш вақтларини дам олиш масканларида ўтказа олмайди, харид қилиш ва спиртли ичимликлар ичиш мумкин эмас.
Ўтган йилги мотам кунларида маст ҳолатдаги фуқаролар ҳибсга олинган эди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, бундай одамлар мафкуравий жиноятчилар ҳисобланиб, олиб кетилган ва уларни бошқа ҳеч ким кўрмаган.
Хабарингиз бор, Ким Чен Ир 1994 йилда отаси Ким Ир Сен вафотидан сўнг Шимолий Корея раҳбари бўлган ва 2011 йилгача яъни вафотига қадар мамлакатни бошқарган.
Ким Чен Ир вафотидан сўнг ҳокимият яна мерос бўйича унинг ўғли Ким Чен Инга ўтди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон аҳолиси табиий газдан қанча қарзи борлиги очиқланди
Қамоқхонада отишма юз берди. 100 дан ортиқ қурбон бор
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 5 300 дан ошди
Германияда Алишер Усмоновга қарши иккинчи тергов ҳам тўхтатилди
Аш-Шара Сурияда президентлик сайловлари қачон ўтказилишини айтди