Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Кушербаев Расул Хидралиевич устидан Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига даъво аризаси киритгани хабар қилинганди.
Давлат солиқ қўмитаси касаба уюшмаси депутатни Human.Uz сайтининг «Сўз блогерларга» кўрсатувида айтган фикрлари учун судга берганди.
Маълум бўлишича, Расул Кушербаевга чақирув қоғози келган. Унда, депутат ва Солиқ қўмитаси касаба уюшмалари ўртасидаги суд жараёни 12 май куни соат 11:30 да Шайхонтоҳур туманлараро судида бўлиши белгилангани қайд этилган.

Таъкидлаш жоизки, Солиқ қўмитаси касаба уюшмаси депутатдан гапирган сўзи учун 4,6 млрд. сўм миқдорида маънавий зарар ундирмоқчи. Бундай йирик миқдор қандай ҳисобланганига изоҳ берилмаганди.
Тасодифий хабарлар
"2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустахкамлаш йили" деб эълон қилинди!
Сирдарё - Косонсой сен билан!
«Uzbekistan Airways» 4 август куни Истанбулга навбатдаги парвозни амалга оширмоқда
Россияда Марказий Осиё фуқаролари учун виза режимини ўрнатиш таклиф қилинди
ЙТҲ оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди