“Меҳр вa Оқибат” нодавлат ташкилоти Ўзбекистон Республикаси ИИВга чора кўришни сўраб мурожаат қилган.
“Меҳр вa оқибат” нодавлат ташкилотининг “Ишонч телефони”га Тошкент шаҳрида яшовчи фуқародан видеохабар юборилган. Видеода итлар жанги вa уларга нисбатан қилинган шафқатсизликлар акс этган.
14 сониялик видеода ўрта ёшли эркак тирик ит орқа оёқларини боғлаб занжир ёрдамида дарахт шохига илиб терсини шилган. Қонга беланган ит орқа оёқларидаги етишмаётган терисини оғриқдан ялашга ҳаракат қилаётган вақт эркак таёқ билан итнинг бош қисмига зарба берган. Шундан сўнг қолган терсини шилиш билан бирга итнинг ҳушини йўқотишини бир неча сония кутган. Ит осилган холда аянчли ўлим топган.
1 дақиқа давом этадиган иккинчи видеотасвирда ўсмир йигит итни бўйин қисмидан арқон билан боғлаб, футбол дарвозаси устунига осиб қўйган. Арқондан бўғилиб ҳушидан кетган ит ҳам бош вa тана қисмига тушган зарбалардан аянчли ўлим топган.
Ушбу видеоларни юборган мурожаатчи кейинроқ “Меҳр вa оқибат” нодавлат ташкилотига ариза билан мурожаат қилиб чора кўришни сўраган.
Қабул қилинган ариза вa мавжуд видео далиллар, шунингдек, Телеграмдаги гуруҳлардан келган ҳаволалар асосида “Меҳр вa Оқибат” нодавлат ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига чора кўришни сўраб мурожаат қилган. Эндиликда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган шахслар, шунингдек, шафқатсиз муносабатда бўлишни тарғиб қилувчи шахслар юридик жавобгарликка тортиладилар.
Тасодифий хабарлар
15 нафар бола вафот этгани айтилмоқда: “Док-1 Макс” таблетка ва сиропи билан боғлиқ вазият ўрганилмоқда
Наманганда қурилиш компанияси ҳадидан ошди. «Снос»га тушган уй сақланиб қолди
Россияда тўғон бузилиши натижасида 10 киши ҳалок бўлди
Екатеринбургдаги ўзбеклар рус шоуменининг "Эшак" ресторанини бузмоқчи бўлишди
Хитойдан 200 млн йиллик динозавр излари топилди