Ижтимоий тармоқларда андижонлик келин қайнонасини кетмон билан уриб ўлдириб қўйгани, орадан бир ярим ой вақт ўтганига қарамай иш судга ошмаганига оид хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов шундай воқеа содир бўлганини тасдиқлади. Бироқ жиноят содир этган шахс аёл эканини инкор этди.
Унга кўра, вилоятнинг Олтинкўл туманида юз берган мазкур фожеа ортидан 44 ёшли эркак - М. Э. ушланган ва суд ажримига асосан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланган. У қўшниси – 1942 йилда туғилган аёлни ўзаро келишмовчилик натижасида кетмон билан қасддан бошига урган.Етказилган жароҳат жабрланувчининг вафотига сабаб бўлгани боис у Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» бандида (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланмоқда.
Айни пайтда қамоққа олинган шахс марҳуманинг куёви эмас. Балки собиқ келинининг кейинги турмуш ўртоғи ҳисобланади.
Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда, айни жараёнда иш бўйича барча ҳолатлар ўрганилиб, тегишли ҳуқуқий баҳо берилади, деди Ҳ. Шамсутдинов.
Тасодифий хабарлар
Расул Кушербоев: "Отабек Нуриддинов иши буюртмага ўхшаяпти"
Шавкат Мирзиёев «мудраб ўтирган» раисларни фаолликка чақирди
Жиззахда йўл бўйидаги 75 туп дарахтнинг атрофи бетонлаб ташланди
“Фарғоналик окахонларга бўлавермайди”. Қоидани бузган ИИБ ходими жазоланди
"Жаҳон ака, босинг! Биз сизга ишонамиз!" Аҳад Қаюм Жаҳонгир Отажоновни ўзбек санъатида янги қизиқчи деб атади (видео)