Бугун, 5 октябрь куни ижтимоий тармоқларда хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
«Xabar.uz» ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланди.
Урганч шаҳар прокуратурасининг маълум қилишича, фуқаро Рўзметов Давлатназар Шихназарович 2019 йил 5 октябрь куни тушлик вақти ўз ишлари билан Урганч шаҳар, «Истиқлол» маҳалласи ҳудудида жойлашган АТБ «Ипотека банк» Урганч шаҳар филиалига келганида банк олдида олдиндан таниши бўлган фуқаро К.Умарова билан учрашиб қолиб, у билан бундан 1 йил олдинги ўзаро пул олди-бердиси масаласида ўзаро жанжаллашиб қолишган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро К.Умарованинг аризасига асосан Д.Рўзметов Урганч шаҳар бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБга қарашли 16-сонли таянч пунктига 13.30 ларда олиб келиниб, ундан тушунтириш хати олинган ва у соат 15.30ларда ИИБ таянч пунктидан чиқиб кетган.
Хусусан, фуқаро Д.Рўзметов маъмурий тартибда ушлаб турилмаган ва унга нисбатан қамоқ ёки бошқа жазо чоралари қўлланилмаган.
Ҳозирги вақтда, К.Умарованинг аризаси юзасидан Урганч шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев газ бўйича йиғилиш ўтказди
Наманган ҳудудининг катта қисмида электр таъминотида узилиш бўлади
Яна бир раҳбар пора билан қўлга тушди
Ўзбекистон термаси Иорданияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Шавкат Мирзиёев яна бир муҳим қарорни имзолади