Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланди. Бундай кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида шаҳарлардаги яшил майдонлар ҳудуди ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга оширилади.
Аммо орамизда “Долзарб 40 кунлик” тадбирларига масъулиятсизлик билан ёндашадиган мутасаддилар ҳам учраб турганлиги ғоят ачинарли ҳолат. Жумладан, Наманган вилоятининг Поп туманидаги Санг қишлоғида кўчат экиш билан боғлиқ тарқалган видеолавҳа қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ушбу лавҳада кўрсатилишича, Поп тумани бўйлаб олиб борилаётган кўчат экиш ишларида Боғ кўча маҳалласи мутасаддилари кўзбўямачиликка йўл қўйган. Яъни, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари йўл бўйига гўёки, кўчат экилгандек, жараёнларни уяли алоқа телефони аппаратида суратга олишади.
Сўнгра, дарахт кўчатини ўтқазиш ўрнига ўзлари билан олиб кетишади. Ҳолат ижтимоий тармоқ кузатувчилари томонидан кескин танқид остига олинди.
Аниқланишича, 2021 йилнинг 26 ноябрь куни туманнинг Санг қишлоғи ҳудудида жойлашган “Боғ кўча” маҳалла фуқаролари йиғини раиси бошчилигида “Мерос” кўчасида кўчат экиш ишлари олиб борилган ва айнан маҳалла оқсоқолининг кўрсатмаси билан бу хайрли юмушга “юзсизларча” қаралган.
Мазкур ёқимсиз ҳолат юзасидан “Боғ кўча” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қаҳрамон Очилдиев, раиснинг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Гуллола Усмонова ҳамда ушбу ҳудудга боғланган туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходими Мансуржон Акбаровларга тегишли чора кўрилиб, улар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.
Шунингдек, маҳаллада олиб борилган кўчат экиш ишларини назоратга олмаганлиги учун туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Эркинжон Асқаровга ҳайфсан эълон қилинди.
Хоҳлаймизми йўқми, бундан буёғига йилдан-йилга организмимизда пасайиш ҳолатлари кузатилаверади. Сабаб, экологик муҳитнинг ёмонлиги.
Ҳар йили касалликларга қарши эмланиш одатий ҳолга айланади. Шахсий қарашларимга кўра, бу катта эҳтимол билан факт. ТОШКЕНТ улкан ҳарфлар билан алоҳида аталади. Чунки, йирик қурилишлар ҳисобига сон-саноқсиз дарахтлар кесилиб кетди.
Афсуски, ўн йиллар давомида униб-ўсганларининг ўрни етарлича қопланмади. Қопланса ҳам улар яна ўша даражага етгунича ўн йил керак бўлади. Дарахт кўкартиришнинг ўзи муаммо.
Тошкентда ҳаво ифлосланганлигини, қишлоққа қайтсам дарров сезаман. Сабаби, у ерда соат тунги учда ухласам ҳам тонгги бешда уйқуга тўйиб уйғонаман. Ҳавоси тоза ва миямга кисларод яхши етиб боради. Тошкентда бўлса, 8 соат ухласам ҳам куни билан “ланж” бўлиб юраман.
Бу ҳам камдек касалликка тез чалиниш хавфи юқори ва оддий гриппнинг ҳам тузалиши ўта секин. Магнитлар бўрони деган гаплар юради. Қишлоқда йилига бир марта касал бўлган одам пойтахтга келса, бу ҳол 5 маротабалаб кузатилади. Афсус.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси йил давомида қанча дарахт экилганлиги ва энг муҳими уларнинг қанчаси кўқариб кетганлиги тўғрисида халққа очиқ ҳисоботларини бериб бориши керак. Йиллик экилган кўчатлар сонини билмай ўтирмаслиги даркор. Негаки, ниҳолларни ҚАДАБ ташлайверган билан уни ПАРВАЛИШЛАШ деган жойи ҳам бор қадрли – қадрлилар…
Тасодифий хабарлар
Андижонда ИИО ходими “заправка”да навбатда турган фуқарони калтаклади
Биттаси бугун! Ерга икки хавфли астероид яқинлашмоқда
Чимкент аҳолисига қорақуртлар ҳужум қилмоқда
Ўзбек разведкачилари Покистонда рекорд қайд этди
35-ўлим: 67 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди