Москвада ММА бўйича WEF мусобақасининг саралаш босқичи оммавий муштлашув билан тугади. Жанжал Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муштлашув жангчилари ўртасида беллашув бўладиган кун иштирокчилардан бири назарлар тўқнашувида ўзини хаддан ташқари қўпол тутганидан келиб чиққан.
Ғалабадан сўнг ўзбекистонлик жангчи Намозон Самиев ҳар ким билан жанг қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Улар зудлик билан унга рақиб топиб, стердаун уюштиришди, аммо шу вақтда Самиев кутилмаганда потенциал рақибининг бошига тиззаси билан зарба берди.
Самиевнинг хатти-ҳаракати йиғилганларнинг қаттиқ ғазаблантирган. 50 га яқин одам октагонга кириб, катта жанжал бошлаб юборган.
Журналист Александр Лютиковнинг сўзларига кўра, ҳаммаси томошабинлардан бирининг муштлашувни яраштириши билан якунланган.
“Ўзбеклар! Қирғизлар! Биз биродарлармиз! Нега бундай қиляпсансиз? Бу спорт, шундай бўлади!”, деган эркак уларни муросага келтириб.
Тасодифий хабарлар
Қўқонда талаба қизлар ётоқхонасига камера ўрнатилгани фош бўлди
Туркия Президенти АҚШга шарт қўйди
Ҳар бир талабага ойига 5 гигабайт бепул интернет берилади — Президент
Электр таъминоти корхонаси раҳбари хизмат хонасида ушланди
Шавкат Мирзиёев: "Бизда касаллар сони кам-ку деб хотиржам бўлиш хиёнат"