Инсон умрининг кўрки ва мазмуни фарзанддир. Жажжи ва қалби беғубор болажонларни ардоқлаш, соғлом ўстириш, турли хуружлардан асраш, уларга таълим-тарбия бериш катталарнинг муқаддас бурчи ҳисобланади.
Ўзбек халқи азал-азалдан болажон. Юртимизнинг қайси бир гўшасига борманг, болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг гувоҳи бўласиз. Фарзандлар кўзидаги қувончни кўриб, қалбингиз фахр ва ғурурга тўлади. Ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгалари болаларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.
Мамлакатимизда болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, пировардида соғлом ҳамда баркамол авлодни камол топтириш учун зарур барча шарт-шароит ва маънавий-ахлоқий муҳитни таъминлаш масалалари давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан этиб белгиланган. Бинобарин, болалар келажагимиз ворислари, миллатимиз давомчилари сифатида эъзозланади.
Бутун дунё бўйлаб, ҳар йилнинг 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Ушбу байрам кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади.
Ушбу кунда болалар ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилиш ҳақида мунозара ва лекциялар ўқилади, тушунтириш ишлари олиб борилади. Шунингдек, байрамга бағишланиб турли қувноқ ва маданий-оммавий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилиб, концертлар ташкил этилади. Шу куни оғир бемор, даволанишга муҳтож ва ногирон болалар учун хайрия акциялари ва тадбирлар ташкил қилинади.
Жорий йилнинг 28 май куни Наманган вилоят суди томонидан
1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Наманган шаҳридаги 26-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ҳайрия тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида жажжи болакайлар ўзларининг бор маҳоратларини шерлар ва қўшиқлар куйлаб намойиш этдилар. Бундан ташқари турли спорт ўйинлари ҳам ўтказилди. Уларнинг чиқишлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир давомида болажонларга Вилоят суди жамоасининг қимматбаҳо совғалари ва бадиий китоблар топширилди.
Дарҳақиқат соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш давр талаби. Фарзандларимизнинг нафақат жисмонан, балки маънан ва руҳан соғлом бўлишларида бу каби тадбирларнинг аҳамияти катта.
Наманган вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими
Тасодифий хабарлар
ҲАМАС ядро қуроллари жойлашган Исроил базасига зарба берган – NYT
Кечиктирилган пенсия ва нафақа пуллари қачондан тўланиши маълум қилинди
Кам таъминланган оилалар пулини ўзлаштирган ҳоким ўринбосари қўлга олинди.
Панжшер аҳолиси “Толибон”га қарши намойиш ўтказди (видео)
Дунё учинчи жаҳон урушига жуда яқин турибди