Жорий йилнинг 7 декабрь куни қабул қилинган “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, ЖПКнинг 121-моддаси вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилишда психологни жалб этиш тўғрисидаги норма киритилди. Вояга етмаганларни сўроқ қилиш унинг қонуний вакилининг ёки катта ёшдаги яқин қариндошининг, педагог ва (ёки) психологнинг, ёхуд уларнинг розилигига биноан жабрланувчи вакилининг иштирокида амалга оширилади.
Педагогни ва (ёки) психологни сўроқ қилишга жалб этиш вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчи қонуний вакилининг ёки катта ёшдаги яқин қариндошининг, жабрланувчи вакилининг илтимосига биноан ёхуд суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг ташаббусига кўра амалга оширилади. Уларнинг иштироки жиноят ишини юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан таъминланади.
Вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилишда иштирок этиш учун педагогни ва (ёки) психологни жалб этиш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқи сўроқ қилишдан олдин унинг қонуний вакилига ёки катта ёшли яқин қариндошига, жабрланувчи вакилига суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан тушунтирилади.
Сўроқ қилишнинг умумий давом этиш вақти кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун 1 соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда 4 соатдан ошмаслиги керак.
Шунингдек 554-моддада белгиланишича, вояга етмаган гумон қилинувчини ёки айбланувчини сўроқ қилишда суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг ихтиёрига кўра ёхуд вояга етмаган гумон қилинувчи ёки айбланувчи ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосига биноан педагог ва (ёки) психолог иштирок этиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Қийнашди, калласини узишди, ёқишди. Россиялик жангчиларнинг Суриядаги ваҳшийлиги
Ўзбекистонда радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога қўйила бошланди, рўйҳатда Наманган ҳам бор
Ҳаж сафарига бормайдиган давлатлар сони 10 нафарга ошди
Ўзбекистон яшаш учун энг арзон мамалакатлардан бири деб топилди