ЙТҲ натижасида фуқаронинг ҳалок бўлиши билан боғлиқ вазият 10 сентябрь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида содир бўлган.
Кескин бурилишда "КОБAЛТ" автомашинасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, автомобиль бир неча марта ағдарилган ва яқин атрофдаги “Наманган” каналига тушиб кетган. Aвтомобил ағдарилган вақтдаги куч ҳайдовчини машинадан улоқтириб юборган ва у воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, машина салонида яна бир нафар аёл киши бўлган. У сув остида қолган машинадан хавфсиз чиқиб кетишга муваффақ бўлган. Бир неча дақиқадан сўнг воқеа жойига Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари етиб келиб, тегишли амалий чоралар кўрилди. Жабрланувчи касалхонага етказилди. Машина эса махсус техникалар ёрдамида каналдан олиб чиқилган.
Тасодифий хабарлар
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатига қуръа ташланди
Кирилл Буданов Путиннинг ҳақиқийлигига шубҳа қилди
Тошкент ва Наманганда қарийб 30 минг АҚШ доллари қалбаки пул аниқланди
Президент: «Мен ҳам Наманган боғларига дам олгани келай, 4-5 соат мажлис қилишга мажбур бўлмайлик»
Банкларда доллар курси яна янги рекорд ўрнатди