«Ўзгидромет» хабарига кўра, жорий йилнинг 12-15 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади.
12-14 декабр кунлари республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади.
Тоғ ва тоғ олди туманларда 12-13 декабр кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Республика бўйича ҳаво ҳароратини меъёрдан 8-10° пасайиши кутилмоқда.
13-15 декабр кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° совуққача, кундуз кунлари 0-5° илиққача, шимолда кечалари 7-12° совуққача, баъзи жойларда 14-16° совуққача, кундуз кунлари 3° совуқ 2° илиққача пасаяди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 13тага етди
Расман! Ўзбекистонга 10 июлдан кучайтирилган карантин қайтди
АҚШда бир соҳа олимлари сирли равишда ғойиб бўла бошлади
Сирдарё вилоятида коронавирусдан даволанаётган беморларнинг барчаси оғир аҳволда
Хизмат вақтида ухлаб қолган ЙПХ ходими ишдан бўшатилди