Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда вилоят марказида бугунги кунда мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Жумладан, шаҳар секторлари раҳбарларининг рейтингдаги ўринлари пастлиги, экспорт режалари бажарилмагани, бандлик, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига етарлича эътибор қаратилмагани танқид қилинди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳри ҳокимлигига шу пайтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Ғофир Жамалов номзодини таклиф қилди.
Депутатлар ва фаоллар номзод юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди. Номзод улар томонидан маъқуланди.
Ғофир Жамалов 1974 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1997 йилда Наманган саноат-технология институтини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
1997—2009 йиллар давомида Наманган шаҳри ва Наманган вилояти ҳокимликларида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.
2009—2020 йилларда Иқтисодиёт вазирлиги бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, Уй-жой, коммунал хизмат вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Ғофир Жамалов 2020 йилдан то шу кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда из газидан бир оила заҳарланди, она ва икки фарзанди вафот этган
Ўзбекистон олимлари яратган коронавирусга қарши дори ССВга топширилди
Тадбиркордан 15 000 доллар талаб қилган фирибгар фош этилди
Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида олти нафар эгизак туғилгани ҳақида хабар ёлғон бўлиб чиқди
VPN сервисларнинг 20 миллиондан ортиқ фойдаланувчилари маълумоти интернетга сизиб чиқди