Фарғона вилояти Экология бошқармаси Ахборот хизмати Effect.uz’да “Бу дарахтлар “дежурный”ми? Фарғона шаҳрида экилган арчалар суғурилиб кетилмоқда” сарлавҳаси остида чиқарилган хабар юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолат Фарғона шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг масъуллари томонидан бевосита жойида атрофлича ўрганилган.
Ўрганиш давомида ҳақиқатдан ҳам Фарғона шаҳар Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Соҳибқирон Темур ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасидаги тўрт туп арча (сосна) кўчатлари номаълум шахслар томонидан суғуриб кетилганлиги маълум бўлди.
Бироқ, суғуриб кетилган тўрт туп арча кўчатлари суғуриб олган номаълум шахслар томонидан шу ҳудуднинг ўзида йўл четига ташлаб кетилган.
Ҳозирги вақтда Фарғона шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг масъуллари томонидан ушбу кўчатлар Фарғона шаҳар Қувасой кўчасида жойлашган Рус драмма театрининг олд томонидаги бўш ер майдонига экилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда ОТМ ректорлари ваколати кенгайтирилди
Ўзбекистон Қирғизистонга ўтиши керак бўлган электрни ҳам истеъмол қиляпти – Қирғиз энергохолдинги
“Ловия” ўғрисига жазо тайинланди
Ўқишга қайтган 35 нафар афғон талабаси
«Толибон» АҚШ ва Россия ҳарбий вертолётларини қўлга киритди