“Uzbekistan Airways”нинг хабар беришича, об-ҳаво шароитлари ёмонлашгани сабабли (туман), бир нечта қатновлар ушланиб қолди.
Наманган аэропорти ёпилди (кўриниш масофаси 50 метр). HY-095 (Тошкент-Наманган) қатнови соат 9:30 га кўчирилди.
HY-042 (Самарқанд-Тошкент) қатнови Тошкент аэропортида кўриниш етарли даражада бўлмаганлиги сабабли соат 09:30 га кўчирилди. Шу муносабат билан HY-065 (Тошкент-Термиз) қатнови соат 10:30 га кўчирилди.
HY-3620 (Жидда-Тошкент) қатнови ҳаво кемасининг командири Тошкент аэропортида соат 07:17 да кўриниш етарли даражада бўламаганлиги сабабли, самолётни Бухоро аэропортига қўндиришга қарор қилди. Ҳозирда самолёт Тошкентга учишга тайёрланмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўқувчиларга дарсларга қатнашгани учун минг долларгача берилади
Қашқадарёда коронавирусга чалинган барча беморлар соғайди
Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунламоқда (видео)
Наманганда тиббий ниқобсиз кўчада юрган 1300 дан ортиқ фуқаро жавобгарликка тортилди
"Барселона" ҳужумчисини сотиб юборадиган бўлди