Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 январь куни «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Ҳужжат 27-1 модда — «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахсий маълумотларини қайта ишлашнинг алоҳида шартлари» билан тўлдирилган.
Ўзгартиришларга кўра:
Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жисмоний жиҳатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Давлат реестрида рўйхатдан ўтган техник воситалар ёрдамида қайта ишланиши керак;
маълумотларни локализация қилиш талаби ахборот технологиялари, шу жумладан, интернет орқали маълумотларни қайта ишлашга тааллуқли;
маълумотларни локализация қилиш, йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш талаби мулкдорда ёки операторнинг зиммасида ҳисобланади.
Ўзгартиришлар уч ой ичида — апрель ўрталаридан бошлаб кучга киради.
«Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонун икки йил олдин — 2019 йилнинг январида қабул қилинган ва ўша йилнинг 1 октябридан кучга кирган.
Шахсий маълумотлар маълум бир шахсга тегишли бўлган, уни аниқлашга имкон берадиган электрон, қоғоз ва (ёки) бошқа моддий воситада ёзилган маълумотларни англатади
Тасодифий хабарлар
Намангандаги ўғирликни мактаб ўқувчиси содир этди
Тезкор: Юлдуз Усмонова устидан суд бошланиш арафасида
Қўпол муомалада бўлманг: Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари огоҳлантирилди
Ҳукумат «метан» шохобчаларидаги нархни 6 ойгача назорат остида ушлаб турмоқчи
Бугун ҳам Ўзбекистонга нам ҳаво массалари кириб келади