Андижонда таниқли блогер Фотима Жўраева калтаклангани хабари берилганди.
Орадан кўп ўтмай Бош прокуратура вазият бўйича баёнот бериб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётганини билдирганидан ҳам хабардорсиз.
Олиб борилган терговга қадар текшириш якунига кўра, Улуғнор тумани Электр тармоқлари корхонаси бош ҳисобчиси С. М.га нисбатан Улуғнор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Мазкур маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.
Унга кўра, ўтказилган суд-тиббий экспертизасида Ф.Жўраевада «Бош мия чайқалиши, бошни чап қовоқ соҳаси ёрилган (тикилган) лат яра, чап елка бел, қорин ва думба соҳаси юмшоқ тўқималарини лат ейиши ва қонталашлар» каби жароҳатлар аниқланган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда маҳаллий фермерлар ва туман Электр тармоқлари корхонасида ўртасида юзага келган муаммоларни ўрганаётган блогер кутилмаганда босимга дуч келади. Яъни блогер Жўраева сўровига жавоб олиш учун туман Электр тармоқлари корхонасида келганда унинг уяли телефон аппарати тортиб олиниб, синдириб ташланади. Камига бир неча эркак унга нисбатан жисмоний куч ишлатади. Воқелик корхона мутасаддилари кўз ўнгида рўй беради. Бироқ ҳеч ким унинг олдини олишга ҳаракат қилмайди.
Тасодифий хабарлар
Hindistonning 132 qishlog‘ida uch oyda bitta ham qiz tug‘ilmagach, hukumat jinoiy ish ochdi
Ўзбекистонда ўтган 9 ойда неча киши ЙТҲларда вафот этгани очиқланди
Неймар собиқ клубига қайтади – манба
Тошкентда вояга етмаганларнинг жасади ички органи бўлмаган ҳолатда топилаётгани ростми? ИИББ бунга жавоб берди
Вазирлик Фарғонадаги ИИБдан ўлиги чиққан йигит бўйича маълумот берди