Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мансабдор шахсларни карлик ва ёпиқликда айблади, деб хабар бердиTengrinews.
У президент администрациясида давлат органлари томонидан фуқаролар мурожаати кўриб чиқилиши сифатини назорат қилувчи бўлим ташкил этилишини маълум қилди.
«Марказда ва чекка туманларда одамлар аксарият ҳолларда мансабдорларнинг карлиги ва ёпиқлиги оқибатида президентга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда. Маълум бир соҳада қарорларнинг адолатсизлиги ҳақида такрорий шикоятлар муайян давлат органида ёки мурожаатларга жавоб қайтаришда тизимли муаммолар мавжудлигини англатади», — дейди Тўқаев.
Манба: Aniq.uz
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда қизлар мактабда миллий рўмол ва дўппида бўлишига рухсат берилди
Доллар курси бир неча соат ичида кескин ошди
Самарқандда яна бир университет ташкил этилади
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Янги йил аслида кимнинг байрами?