Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг чора тадбирлари тўғрисидаги” қарорига асосан ҳар йилнинг Ноябрь ойи “Кексалар учун туризим ойлиги” этиб белгиланган.
Шу муносабат билан Наманган вилоят суди томонидан узоқ йиллар тизимда фаолият олиб бориб ҳозирда нафақада бўлган фахрийлар билан уч авлод учрашуви ўтказилди. Учрашувда вилоят, туман шаҳар судининг судьялари, судьяликка номзодлар иштирок этишди.
Тадбирни вилоят суди раиси А.Эранов очиб суд мамлакатимизда ўтган давр мобайнида суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини ошириш борасида бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга ошириб келинаётганини таъкидлади.
Шундан сўнг сўзни фахрий судья Ғ.Яхёхўжаев берди. Ғ.Яхёхўжаев судьяларга яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар борасида тўхталиб, суд фахрийларига кўрсатилаётган эътибор учун ўз миннатдорлигини билдирди. “Одил судловни чинакамига таъминлаш, қонун устуворлиги ва адолатни барқарор бўлишини, барча судьялардан фидоийлик ва қатъиятлиликни бўшаштирмасликни, шунингдек ёш судьялар ва захирада бўлган бўлажак судьяларга фахрийлардан ўрнак олиш зарурлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, узоқ йиллик фаолияти давомида орттирган тажрибаларини судьялар ва бўлажак судьялар билан ўртоқлашиб, уларнинг иш фаолиятларига улкан зафарлар тилашди.
Шу муносабати билан суд тизимида узоқ йиллар меҳнат қилиб нафақага чиққан Фахрий судьялар учун Наманган вилоят суди томонидан Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон тўра Ибрат мажмуасига ва Чортоқ туманидаги “Султон Увайс Қараний” зиёратгоҳига саёҳат уюштирилди.
Фахрий судьялар Тўрақўрғон туманида Исҳоқхон тўра Ибрат музейига бориб шоирнинг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништирилди ва Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб фаолияти билан танишиб ўқувчилар билан дилдан сухбат қилинди.
Шундан сўнг фахрийлар Чортоқ туманидаги “Султон Увайс Қараний” ҳамда у зотнинг оналари “Биби Наима” онамизнинг мақбараларини зиёрат қилдилар. Мақбара зиёрати жараёнида Қуръони карим тиловат қилиниб, ушбу даргоҳдан ўтган барча инсонлар ва мажмуани обод бўлишига хизмат қилган мутасаддиларни ҳақларига дуо қилинди.
Тасодифий хабарлар
ЎЗБЕКИСТОН ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНЛИГИНИНГ ЎТТИЗ ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ
Ўзбекистонда даромад солиғидан озод қилинган касб эгалари рўйхати эълон қилинди. Рўйхатда киракашлар йўқ
Россияга қарши санкциялар зарари ўзбек сўмига юкланяптими? Марказий банк изоҳ берди
Наманганда 1 900 000 сўмга нархланган чақалоқ
1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади