Бугун, 27 июнь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати томонидан фойдаланилган ерости объектига авиазарбалар уюштирди. Бу ҳақда Исроил армияси хабар берди.
Хабарда айтилишича, Исроил қирувчилари Бўфорт тизмаси ҳудудида жойлашган ва “Ҳизбуллоҳ” томонидан ўт очиш ва мудофаа бошқаруви учун ишлатилган иншоотга зарба берган.
“Бу объект “Ҳизбуллоҳ”нинг муҳим ерости лойиҳасининг бир қисми бўлиб, Исроил армияси томонидан амалга оширилган ҳужумлардан сўнг бутунлай ишдан чиқарилди. Армия аввалдан бу объектни тиклаш бўйича “Ҳизбуллоҳ” томонидан кўрилган уринишларни аниқлаб, у ерда террорчилик инфратузилмасига тегишли нишонларга зарба берди”, дейилади баёнотда.
Исроил армияси ушбу объект мавжудлиги ва уни тиклаш уринишларини Исроил ва Ливан ўртасидаги келишувларнинг очиқ-ойдин бузилиши деб баҳолаган.
“Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг бу объектда ҳаракат қилишига йўл қўймайди ва Исроил давлатига ҳар қандай таҳдидни бартараф этиш учун ҳаракатларини давом эттиради”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини тизимли равишда бузган ҳайдовчига жиноий жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда
27 март куни Наманган шаҳрининг айрим маҳаллаларида электр энергиясида вақтинча узилиш бўлади
Шавкат Мирзиёев Уругвай Президентига табрик йўллади
Пайғамбаримиз қайси кўнгилхушликларга изн берганлар?
Одамларни космосга ташиш бошланди