Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев ташкилотдаги фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда унинг ўзи телеграм каналида маълум қилиб ўтган.
«Ўтган давр давомида раҳбарият билан қўлдан келганча ишладик. Инсон сифатида Умид Аҳмаджоновдан ҳам, Омон Ғофуровдан ҳам миннатдорман, улар билан яхши алоқаларни сақлаб қоламан.
Равшан Эрматовни яхши биламан, бу инсоннинг ҳам мен ҳақимда фикри бор. Бунгача ҳам қайсидир шахс учун эмас, ўзим билган футбол учун келгандим. Энди ҳам ўша футбол учун ишлашда давом этаман», — дея ёзади Диёр Имомхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, ўтган бир неча кун давомида Ўзбекистон футбол ассоциациясида катта ўзгаришлар бўлиб ўтди. Хусусан, ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов ўз аризасига кўра ишдан кетди. Орадан бир кун ўтиб ПФЛ директори Омон Ғофуров ҳам ўз хоҳишига кўра ариза ёзди.
Шундан сўнг яна бир қатор мутасадди шахслар ҳам ишдан бўшаши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Аммо Диёр Имомхўжаев ПФЛда фаолиятини давом эттиришини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда ЎФА биринчи вице-президентлиги Равшан Эрматовга топширилган. У иштирок этган йиғилиш қарори билан ПФЛ директори этиб Даврон Шоқурбонов тайинлангани хабар қилинди.
Тасодифий хабарлар
“Ваҳиманинг ўзи ярим касаллик” – 14 кун карантинда бўлган шифокор Акрам Мирзаакбаров билан интервью
Жазо кучайди: энди карантинни бузганлар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилади
Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар Сизлар учун ажойиб янгилик!
2023 йилдан Ўзбекистон фуқароларига 2 тадан зиёд фарзанд кўришга чеклов ўрнатилаётгани ҳақида хабар тарқалди
Ёшлар вилоят прокурорига қандай мурожат билан чиқишди?