Андижондаги уйларнинг бирида 63 ёшли аёл ва унинг 18 ёшли жиянинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар бергандик. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Аниқланишича, 25 январь куни соат 18:30 ларда 30 ёшли эркак аммасининг яшаш уйида кредит қарздорлигини тўлаш учун қарзга пул сўраган ва аммасидан рад жавобини олган.
Рад жавобидан жаҳли чиққан эркак пул маблағларини қўлга киритишни мақсад қилиб, аммаси ва у билан яшовчи жияни (амакисининг қизи) ни хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг, у хонадонда бўлган 7 млн сўм пулни қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи шахс ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Манба: Uznews
Тасодифий хабарлар
Тўқаев Ўзбекистонга келяпти
Ўзбекистон Жаҳон банкидан 500 млн доллар қарз олади
Коррупцияга қўл урган шахсларга нисбатан жавобгарлик янада кучайтирилмоқда
Президент янги қонунни имзолади
АҚШ учирган самовий жисм астероид билан тўқнашиб кетди