«Қишлоқ қурилиш инвест» масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси Фарғона вилояти филиали директори Исақов Хожиқўзижон Қосимжонович Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинлов Фарғона вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари ҳамда бошқарма-ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда эълон қилинди.
Хожиқўзижон Исақов Қўштепа туманида 1985 йилда туғилган. 2009 йилда Фарғона политехника институтини, 2013 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Маълумот ўрнида, аввалроқ Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Дилшод Хожиаҳмедов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари — Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги бош директори лавозимига тайинланган эди.
Тасодифий хабарлар
Бош прокуратура каналдан жасади топилган ўсмир бўйича баёнот берди
Андижонда қотил аёл икки норасидани нега ўлдирганди? (ВИДЕО)
Baykalda 40 ta shaman yomg‘ir chaqirish uchun to‘planmoqchi
Самарқанд ва Наманган шаҳарларининг чегаралари ўзгартирилади
Ummonchi Shohruh: "Zohid bizdan ko‘ra ko‘p pul olar edi"