Кеча, 17 декабр куни Ўзбекистон фуқароси Туркияда банкни ўмармоқчи бўлди. Бу ҳақда турк ОАВси хабар қилди.
Эрта тонгдан Анталиядаги банкка қуролланган шахс ҳужум қилган. Ўғри банк ходимларига унда портловчи модда борлигини айтган. Эркак банк мижозлари ва аёл ходимларни қўйиб юборган, қолган барча эркак ходимларни гаровга олган.
Воқеа жойига яқин ҳудуддаги полция маҳкамаси ходимлари ва махсус гуруҳ вакиллари етиб келган. Музокаралардан сўнг эркак таслим бўлган. Ўрганишлар жараёнида банк эркакни алдагани маълум бўлди ва шу сабабдан ҳам у ушбу ишга қўл урган. Таъкидлаш жоиз, тўппонча ўйинчоқ бўлган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва эркак қўлга олинган.
Тасодифий хабарлар
Россия ҳукумати истеъфога чиқади
Ўқитувчиларнинг санаторийларга бориш тартиби белгиланди
Кун муаммоси: Коронавирус ҳақида шифокор нима дейди? Юқтирмаслик учун нима қилиш керак?
«Алибаба» гуруҳи бош маслаҳатчиси: «Ўзбекистонда кечаётган ҳолатни Хитой ўз бошидан ўтказган» (видео)
26 декабрь куни юртимизда қуёш тутилиши кузатилади