Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистонда «Толибон» ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Афғонистон Ислом Амирлиги Ташқи ишлар вазирлиги вакили Абдул Қаҳҳор Балхий хабар берди.

Музокаралар бошида Муттақий ўзбекистонлик ҳамкасбини қутлаб, мамлакатдаги вазият яқинда барқарорлашига ишонтирган. У Ўзбекистон томонига Афғонистонга кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

Ўз навбатида, Абдулазиз Комилов Қобулда ҳаёт изга тушаётганини, хавфсизлик муҳити қарор топаётганини эътироф этган.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги хорижий сафари ҳақида хабар берилди
Андижонда ИИО ходими “заправка”да навбатда турган фуқарони калтаклади
«Ўзим учун қилмадим, болалар учун, халқ учун қилдим» – Шавкат Мирзиёев
«Кетиб қоладиганга ўхшайман» - Мирза Азизовнинг Зангиотадан ёзган илтижоли СМС хабари...
Тез ёрдам шифокорини калтаклаган шахс қамоққа олинди