Украина шарқида жойлашган россияпараст айирмачилар назоратидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси кучлари мамлакатнинг шу номдаги вилоятини деярли тўлиқ эгаллаб олди. ЛХР раҳбари Леонид Пасечникнинг сўзларига кўра, ЛХР кучлари қолган аҳоли пунктларини қуршаб олган.
“ЛХРнинг деярли барча ҳудуди, унинг катта қисми озод қилинди. Ҳозирда ҳарбийлар Северодонецк, Рубежное, Лисичанск ҳудуларини қуршаб олишган. Улар ҳам деярли эгаллаб олинган”, дея иддао қилган Пасечник.
ЛХР раҳбарига кўра, Северодонецк, Рубежное, Лисичанск ҳамда Попасная учун кучли қуролли тўқнашувлар кетмоқда. Унинг таъкидлашича, операция режа бўйича олиб борилмоқда, бироқ шаҳарларни украин тузилмалардан тозалаш ҳали тўлиқ амалга оширилмаган.
Пасечникнинг сўзларига кўра, айни дамда республикада вазият нисбатан барқарор, барча корхоналар нормал ишламоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганда эрининг машинасини бошқарган аёл ЙПХ ходимини уриб юбориб, қочиб кетди
Оҳангарондаги "масхарабоз" ГАИ лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги икки ўтказиш пункти ёпилмоқда
Коронавирусга қарши вакцинани одамларда синовдан ўтказиш муддати маълум қилинди
Қадр кечасида нимани талаб қилиш керак?