Ижтимоий тармоқда тарқалган, тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди.
2021 йил 22 сентябрь куни соат 20:45 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон-М.Уйғур кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Д.Э. бошқарувидаги “GAZ-330210” русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи 1959 йилда туғилган М.Э. бошқарувида бўлган “HYUNDAI” русумли тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Қорақалпоғистонга Мудофаа вазирлигининг кучлари ва воситалари қўшимча равишда жалб қилинади
Энди “Open budget” лойиҳаларини депутатлар ғолиб деб топиши мумкин
Uzcard жавобгарликка тортилади...
Вилоят ҳокимлари овоз бериб бўлди (фото)
Наманганда ўқитувчи ўқувчига нега тарсаки туширди?