Ижтимоий тармоқларда метро вагонида кетаётган қизга номаълум эркак тегажоғлиқ қилишга урингани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолатни қизнинг ўзи телефони ёрдамида тасвирга олган.
ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасининг маълум қилишича, ҳолат 18 сентябрь куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент метрополитенининг «Олмазор» бекатида содир бўлган. Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида яшовчи 2008 йилда туғилган, вояга етмаган, А.Э.га нисбатан номаълум эркак томонидан беҳаё ҳаракатлар қилгани ҳолати бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, ҳозирда видеокузатув мосламалари орқали номаълум эркакнинг ҳаракат йўналишини ўрганиш ва шахсини аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу фотосуратдаги эркак киши ҳақида маълумотга эга бўлсангиз дарҳол 102 рақамига ёки яқин бўлган ички ишлар органига хабар беришингизни сўраймиз», — дейилади хабар сўнгида.
Тасодифий хабарлар
Янги турдаги биоёнилғи яртилди
«Абу Сахий» бозори ёпилди, бозорда вирусга чалинганлар аниқланган
Аёл рашк туфайли 9 ёшли қизни бошига уриб каналга ташлаб юборди
Юлдуз Усмонова Олий судда ҳам шоирга ютқазди
Ўзининг яшаш уйида фоҳишахона ташкил қилган она ва ўғил ушланди