Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, Самарқанд шаҳрининг "Рудакий" кўчасида яшовчи она-бола фуқаролар жорий йилнинг 3 февраль куни қўшмачилик қилиш, фоҳишахона ташкил этиш мақсадида яшаш хонадонида тадбирга жалб этилган йигит ва қизга шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Улар йигит ва қиздан 500 минг сўм пул олаётганда ИИО томонидан ушланган. Шунингдек, пуллар далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.
Тўпланган ҳужжатлар юзасидан тергов ҳаракатларини ўтказаётган Самарқанд шаҳри бўйича ИИО фаолиятини мувофиқлаштирш бошқармаси 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили олдига ўғил бориб онасини ўйиндан чиқариб юбориш эвазига 2 000 долларни пора тариқасида таклиф қилади.
Жорий йилнинг 4 февраль еуни эса Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро ходимга хизмат хонасида 1 900 долларни берган вақтида қўлга олинган.
Тасодифий хабарлар
9 нафар ҳоким ишдан олиниши мумкин
Қайси вилоятда жиноятчи-ўқувчилар кўплиги маълум бўлди
Россиядаги университетларнинг бирида TikTok факультети очилиши мумкин
Самарқанддаги «Мароқанд» тўйхонасида 30 кишидан ортиқ тўй ўтказилди. Тўйхона карантинга ёпилган
Тошкент метрополитенининг Мирзо Улуғбек бекатида номаълум эркак ўзини поезд тагига ташлади